UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

21 апр 13:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Будапештдаги бокс оқшомида яна бир ҳамюртимиз жанг қилади

Аввал хабар берганимиздек, 26 апрель куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилади.

Мусобақа доирасида яна бир ҳамюртимиз рингга кўтарилиши аниқ бўлди.

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган чарм-қўлқоп устаси Муҳаммад Шехов мазкур турнирда Венесуэла вакили Орландо Моралес билан баҳс олиб боради.

Беллашув 8 раунд этиб белгиланган.

32 яшар Муҳаммад Шехов фаолияти давомида ҳозирга қадар 16 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган. У оҳирги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида хитойлик Зонг Лиуга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва вакант бўлиб турган IBF Intercontinental камарини қўлга киритганди. Ҳамюртимиз ҳозирда WBO рейтингида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Унинг бўлажак рақиби, 20 ёшли Орландо Моралес ҳисобида эса 13 та ғалаба ва 2 та мағлубият мавжуд.

Аввалроқ, мазкур мусобақада Шоҳжаҳон Абдуллаев ва Комронбек Турғунбоев ҳам рингга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг