08 июн 18:43
Янгиликлар
Бугун 22 ёшини нишонлаётган Латвия гўзали ҳақида
Шу боисдан, бугун теннисчи босиб ўтган йўлни эсга олиб ўтамиз.
Елена Остапенко 1997 йилнинг 8 июнида Латвия пойтахти Рига шаҳрида туғилган. У спортчилар оиласида дунёга келган. Отаси Евгенийс футболчи, онаси эса теннис мураббийи бўлган. Елена беш ёшидан бошлаб теннис билан шуғулланишни бошлайди. Унинг биринчи мураббийи онаси ҳисобланади. Шунингдек, Елена ёшлигида етти йил давомида профессионал тарзда рақс билан ҳам шуғулланган. Профессионал теннисга Остапенко 2012 йилда кириб келган.
Фаолияти давомида якка тартибда иккита WТА совринини қўлга киритган, шунингдек жуфтлик баҳсларида ҳам учта соврин эгаси. У бутун теннисдаги фаолияти давомида жами 7,888,172 АҚШ долларлик пул маблағига эга чиққан. Латвия гўзали «Катта дубулға» турнирлардаги энг яхши натижаси Франция очиқ чемпионатида қайд этилган. 2017 йилда Елена «Ролан Гаррос»да бош совринга эга чиққан. Остапенконинг WТА рейтингдаги энг яхши натижаси 2018 йилнинг 19 мартида қайд этилган бўлиб, ўшанда у рейтингнинг бешинчи ўринида турган. Ҳозирги пайтда эса WТА рейтингининг 39 поғонасида кетмоқда.
Теннисчи бўш вақтларини мусиқа тинглаш, фильм кўриш, дўстлари билан сайр қилишни ҳуш кўради. Шунингдек, у вафодор кучуги Жульеттани ҳам сайр қилдириши ёқтиради. Остапенко учта тил: рус, латиш, инглиз тилларида бемалол суҳбат қуради. Теннисдаги кумири Серена Уильямс.
Фикрлар