UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

31 мар 06:32
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Анталия "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдочи бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирда бугун учинчи кунги беллашувлар ўтказилади.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб боряпти. Кеча -73 кг вазндаги дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов терма жамоамизга ҳозирча ягона бўлиб турган бронза медалини тақдим этди. 

Бугун оғир вазн тоифасидаги беллашувларда 6 нафар вакилимиз баҳсларга киришади. Улар орасида Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов ҳам бор. У мусобақадаги иштирокини иккинчи даврадан бошлайди. Бобоновга Австрия ёки Корея Республикаси дзюдочиси рақиблик қилади.   


Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Антонина Шмелева (Нейтрал спортчи).

+78 кг: Рината Илматова - Мадина Парагулгова (Қозоғистон).

-90 кг: Давлат Бобонов - Сунгхо Ли (Корея Республикаси)/Томас Шарфеттер (Австрия) 

-100 кг: Рустам Шораҳматов - Исак Беззина (Мальта).

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев - Франсиско Баланта (Колумбия)

+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров - Мовли Борчашвилли (Австрия).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг