UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

12 май 13:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун Ҳасанбой Раҳимов ва Магомед Ибрагимов Олимпиада лицензияси учун сўнгги уринишни амалга оширишади

Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун сўнгги лицензион турнир бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг охирги куни Париж-2024 Олимпиадасининг учун сўнгги лицензиялар ўйналади. Кечаги баҳсларда 1/4 финалда рақибларига имкониятни бой бериб қўйган Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Магомед Ибрагимов (-97 кг) ҳамда 125 кг вазндаги курашчимиз Ҳасанбой Раҳимов бугун сўнгги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўришади.  

Курашчиларимизнинг бахтига уларни мағлуб этган полвонлар финалга чиқиш баробарида Олимпиада лицензиясини ҳам қўлга киритишди ва камига ҳамюртларимизга ҳам имконият тақдим этишди. Фақат бундан фойдаланиш қолди, холос.

39 ёшли Магомед Ибрагимов плей-оффнинг илк учрашувида македониялик Магомедгаджи Нуровга қарши гиламга чиқади. Бу жуфтлик ғолибини молдовалик Раду Леффер кутиб турибди. Леффер билан беллашув ғолиби эса сўнгги, Париж-2024 Олимпиадасига лицензия тақдим этадиган финал учрашувига йўл олади.  

-125 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Раҳимов плей-оффнинг илк босқичида ямайкалик Аарон Жонсон билан тўқнаш келади. Ғолиб чиқса, уни Олимпиада йўлланмаси учун кечадиган яна иккита баҳс кутади. Аввалига венгриялик Даниэл Лигети билан тўқнаш келади. Ютса, кейин финал! Хулласи учта ғалаба керак!    

Демак, иккита учрашувдаги ғалаба Ибрагимовга ҳам, Раҳимовга Париж эшикларини очади. Умиджон Жалоловда эса умуман имконият қолмади. Ҳамюртимизни мағлуб этган ҳиндистонлик Сужит финалга чиқа олмади. Натижада бу вазнда Олимпиадада биздан ҳеч ким бўлмайди. 

Афсуски, Лайлохон Собирова ва Шоҳида Аҳмедова кеча ўтказилган плей-офф босқич учрашувларида рақибаларига имкониятни бой беришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг