UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

26 фев 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Тошкентда профессионал бокс кечаси ўтказилади (Тўлиқ кард)

Бугун пойтахтимизда яна бир профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жангида тажрибали чарм қўлқоп устамиз Улуғбек Ҳақбердиев грузиялик Нодари Робакидзе (14-14-3, 5 КО)га қарши рингга кўтарилади. Co-main event жанги эса биринчи яримўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Сардор Музаффаров (4-6, 2 КО) ҳамда қозоғистонлик 29 ёшли Виктор Коточигов (13-2, 5 КО) ўртасида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Коточигов ўтган йилнинг 18 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида танзаниялик Айзек Муши (6-3-1, 4 КО) устидан ғалабага эришганди. Сардор Музафаров эса 11 декабрь куни Екатеринбургда Россия шарафини ҳимоя қилиб келаётган асли грузиялик боксчи Игорь Адлейбе (14-0-2, 6 КО)га имкониятни бой берганди. 

"BUKA BOXING EVENT" туркум турнирларини очиб берувчи ушбу бокс оқшомида шунингдек, Шукуржон Раҳимов, Аббосхон Йўлдошев сингари кўзга кўринган боксчиларимиз ўз жангларини ўтказишади. Аббосхон Довруғбек Ибрагимовга қарши рингга кўтарилади. Профессионал бокс оқшоми соат 18:00да Buka gym залида бошланади. 


Проф бокс оқшомининг тўлиқ карди:

1. 66.6 кг: Ҳаётжон Машрапов - Алишер Наврўзов

2. 58.9 кг: Дилшод Бўриҳулов - Муҳаммаднуриддин Кимсанбоев 

3. 53.5 кг: Бакитбек Садирбек уулу (Қирғизистон) - Шаҳбоз Толибжонов

4. 69.8 кг: Шерзоджон Ҳабибов - Жўрабек Абдуллаев 

5. 63.5 кг: Ҳасанбой Урайимов - Фарҳодбек Арабжонов 

6. 66.6 кг: Рўзимуҳаммад Акрамов - Адҳамжон Икрамов 

7. 66.6 кг: Аббосхон Йўлдошев - Довруғбек Ибрагимов

8. 61.2 кг: Шукуржон Раҳимов - Торнике Сурмава (Грузия) 

9. 63.5 кг: Виктор Коточигов (Қозоғистон) - Сардор Музаффаров 

10. 72.5 кг: Улуғбек Ҳақбердиев - Нодари Робакидзе (Грузия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг