UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0 10:39Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО 0 10:15Эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Махачев билан беллашиш истагини билдирди 0 09:44"Умуман муаммо йўқ". Оливейра Жастин Гэтжига учта камар учун жанг таклиф қилди 0

10 фев 17:26
Янгиликлар

Бошқалар

Бунақаси бўлмаган! Ўзбекистонлик автопойгачи халқаро мусобақада совриндор бўлди

Автопойга бўйича ўтказилган “FIA Cross Country World Cup-2021” халқаро мусобақасида ўзбекистонлик пойгачи тарихда биринчи марта шоҳсупага кўтарилди

Яқинда Россия Федерациясининг Санкт-Петербургда шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда ўзбекистонлик пойгачи Анвар Эргашев ҳам иштирок этди ва айтиш керак, ҳамюртимиз унда муносиб қатнашди.

15 даража совуқда ўтказилган ва уч кун давом этган пойга якунларига кўра Анвар Эргашев шериги Андрей Рудницкий билан биргаликда «Т3» тоифасида фахрли 3-ўринни эгаллади. Бу ўзбекистонлик спортчининг Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) шафелигида ралли-рейд йўналиши бўйича ўтказилган жаҳон кубоги доирасидаги мусобақаларда эришган дастлабки ютуғидир.

2019 йилнинг декабрида мамлакатимиз автомобиль спорти тарихида оламшумул воқеа содир бўлди. Шу йили 6 декабрда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида мамлакатимиз “Ўзбекистон миллий автомобиль клуби” нодавлат нотижорат жамоат бирлашмаси тимсолида FIA аъзолигига қабул қилинди. Бу эса халқаро лицензияга эга ўзбекистонлик спортчиларга FIA шафелиги остида ўтадиган расмий мусобақаларда иштирок этиш имконини тақдим этди.

Маълумот учун: Халқаро автомобиль федерациясига дунёдаги 146 мамлакатдан 245та спорт клублари, ассоциация, моторли спорт федерациялари аъзо саналишади. Эндиликда FIA оиласи таркибида 80 миллион киши ўзаро мулоқот қилиш ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлди. “Ўзбекистон миллий автомобиль клуби” нодавлат нотижорат жамоат бирлашмасининг бош мақсади – юртимизда автомобиль спортини ички ва халқаро миқёсда ривожлантириш, кенг оммалаштириш ва фаол тарғиб қилиш, шунингдек халқаро йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдан иборат.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг