UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

10 июл 08:49
Янгиликлар

Таэквондо

Бунақаси камдан-кам бўлади: Икки ўзбек "Turkish Open" финалида даянга чиқди, умумий ҳисобда иккита олтин, биттадан кумуш ва бронза қўлга киритилди!

Теглар :  Таэквондо
Бугун Туркиянинг Анқара шаҳрида таквондо WТ бўйича "Turkish Open" халқаро мусобақасининг сўнгги кунидан ўрин олган эркаклар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди.

Хабар берилганидек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар спортчиси иштирок этди. Қувонарлиси, мусобақанинг сўнгги куни ҳамюртларимиз учун медалларга бой ўтди.

-87 кг вазнда биринчи рақамда таснифланган Никита Рафалович барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди. Шунингдек, бугунги кун доирасида яна бир тарихий воқеа содир бўлди, яъни "Туркиш Опен" мусобақаси финалида икки ўзбек спортчиси тўқнаш келди. -74 кг вазн тоифасидаги ҳамюртларимиз Нажмиддин Қосимхўжаев ва Жасур Жайсунов финалга қадар етиб келди ва якунда Жайсунов олтин, Қосимхўжаев эса кумуш медалга эга чиқди.

Бундан ташқари, -54 кг вазндаги Омонжон Отажонов мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

-87 кг: 1. Никита Рафалович

-74 кг: 1. Жасур Жайсунов

             2. Нажмиддин Қосимхўжаев

54 кг:   3. Омонжон Отажонов.

Қайд этиш жоиз, ушбу натижа орқали таеквондочиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини кўпайтириб олди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг