UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

16 апр 10:41
Янгиликлар

Бошқалар

Бутунжаҳон анти-допинг агентлиги (WADA) спортчилар саволларига жавоб берди

Теглар :  АнтидопингWADA
Бутунжаҳон анти-допинг агентлиги (WADA) коронавирус пандемияси ҳолатида спортчилар томонидан берилаётган саволларига жавоб берди.

“WADA ва жаҳон допингга қарши ҳамжамият аҳолининг саломатлиги, хавфсизлиги ва ижтимоий масъулияти муҳим деб ҳисоблайди. Биз ушбу коронавирус пандемиясининг оқибатларига дуч келиб турар эканмиз, спортчиларнинг саломатлиги ва спорт билан ҳалол шуғулланаётганларнинг ҳаммаси диққат марказимиздадир”, – деб баёнот берди WADA раиси Витольд Банька.

WАDAнинг спортчилар комиссияси билан ҳамкорликда тузилган ҳужжатида допинг тестлари ва коронавирусга чалиниш ёки унинг узатилиши хавфини камайтириш тўғрисидаги саволларга жавоб берилган. Ҳужжатда допинг тестлари имконият бўлган ва маҳаллий маъмурлар ҳаракатланишни ва жисмоний алоқа қилишни чегараламаган жойларда давом эттирилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари ҳам спортчилар, ҳам допингга қарши агентликлар вакилларининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун кучли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, бунда гап қўлларни мунтазам ювиш ва дезинфекция қилиш, бир марта ишлатиладиган қўлқоплардан фойдаланиш ва имконият борича 2 метрли оралиққа риоя қилиш тўғрисида кетмоқда. Коронавирус юқиши аломатига эга бўлган спортчилар ўзларини яккалашлари ва допингга қарши маҳалллий агентликни у допинг тестлари олиш режасига ўзгартириш киритиши учун хабардор қилишлари керак.

WADA шунингдек тест олиш даражасини пасайтириш ёки умуман буни бекор қилиш ниятидадир. Пандемия тугаб, спорт олами яна одатий тусга киргач, бу узилишлар қўшимча тестлар ўтказиш билан қопланади.
WADA спортчилар комиссияси раиси Бен Сэндфорднинг айтишича, ташкилот спортчилар учун вужудга келган вазиятнинг мураккаблигини тан олади. “Допингга қарши ҳамжамият айрим дастурларни, шу жумладан тестларни ва бошқа тадбирларни бекор қилиб ёки камайтириб, кундалик тартибга ўзгартириш киритиш учун бирлашди”, – деди Стэнфорд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг