UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Svijany Open. Султоновнинг рейтингда ўзидан 213 поғона юқоридаги рақибга қарши баҳси бир сет давом этди 0 11:28Ўзбекистон - АҚШ тарихий матчи минимал устунлик билан якунланди. Накамура, Аронян, Каруана, Со сингари жаҳон юлдузлари бир неча бор мағлуб этилди 0 11:04Флик "Барселона" учун янги трансфер бўйича қарор қабул қилди 0 10:25Абдулазиз Холмирзаев Бокуда ўтказилаётган спорт курашлари бўйича U17 жаҳон чемпионатида дастлабки медалимизни келтирди 0 09:49Mubadala DC Open. Кудерметова дунёнинг 40-ракеткасини мағлуб этди 0 09:21Шара Буллет Нурсултон Рўзибоев ўрнига Пейж билан жанг қилишга тайёр 0 08:53Европа ассоциациялари ФИФАга бойкот эълон қилиши мумкин 0 08:18Ярим оғир вазнда ҳам UFC рейтинги янгилади: Богдан Гусков Топ-10`даги ўрнини сақлаб қолдими? 0 21:34Яхши хабар! Рамазон Темиров рейтингга қайтарилди 0 19:08Шаҳрамга ҳам, Шоҳжаҳонга ҳам муддатидан аввал ютқазган Марк Урванов Ғиёсов — Эргашев эҳтимолий жангида ким ғалаба қозонишини айтди 0 18:37Манба: Манчини — Италия терма жамоаси бош мураббийи! 0 18:03Рамазон Темировга Стив Эрцегдан олдин бошқа рақиб таклиф қилинган экан 0 17:25Гукеш ва Синдаров ўртасидаги Жаҳон тожи учун баҳс қачон ва қаерда ўтказилиши расман эълон қилинди 0 16:56Арман Царукян тўрт кундан кейин ўз юртида жанг қилади + ПОСТЕР 0 16:27Расман: Зидан — Франция терма жамоаси бош мураббийи! 0

24 мар 19:01
Янгиликлар

Қиличбозлик

Бухоролик қиличбозлар Олимпиада совриндоридан сабоқ олишди

Теглар :  Қиличбозлик
Айни кунларда Бухоро вилоятида тренерлар учун қиличбозлик бўйича терма жамоамиз мураббийи украиналик Михаил Тишко иштирокида ўқув-семинарлари ташкил қилинмоқда.

Семинар доирасида ёш спортчилар учун ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Михаил Тишко шпага йўналиши бўйича мураббий бўлиб, спортчилик даврида Сеул-1988 Олимпия ўйинларининг совриндори, 1987 йил Лозаннада ўтган жаҳон чемпионати ғолиби бўлган. Шубҳасиз, бундай бой тажрибага эга мутахассиснинг билими ёш спортчиларимизнинг келажакда етук спортчи бўлишларида қўл келади. Шу мақсадда тажрибали мураббий иштирокида тренерлар учун семинарлар, ёш қиличбозлар учун эса маҳорат сабоқлари ташкил қилинди.

Тадбирлар Бухоро вилоятидаги 2-БЎСМда ташкил этилиб, унда вилоятнинг 7 нафар мураббийи ва 120 дан зиёд ёш қиличбозлари иштирок этишмоқда. Семинар давомида Михаил Тишко спортчиларни мусобақага психологик тайёрлаш, уларга бериладиган овқатлар рационини тўғри тузиб чиқиш, ёш спортчиларни ҳозирдан маънавий жиҳатдан тарбиялаш, санитария қоидаларини ўргатиш борасида ўз билимлари билан ўртоқлашган бўлса, ёш шпагачилар учун жангдаги тезкор ҳаракатлар, рақибни алдаш, ҳужум қилишдаги тўғри техникалар бўйича сабоқ берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг