UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

17 окт 09:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чемпион Немков иштирокидаги жангдан сўнг иккинчи финалчи маълум бўлди

Бироз аввал АҚШнинг Аризона штати Финикс шаҳрида Bellator 268 турнири ўз якунига етди.

Оқшомнинг марказий жангида ярим оғир вазн тоифасида Bellator чемпиони, россиялик 29 ёшли Вадим Немков литвалик 30 яшар даъвогар Жулиус Энгликасга қарши октагонга кўтарилди. Жулиус жароҳат олган ва "Рамбл" лақаби билан машҳур бўлган 37 ёшли Энтони Жонсоннинг ўрнини эгаллаганди.

Гран-При турнирининг ярим финалидан ўрин олган ва беш раундга мўлжалланган ушбу жанг тўртинчи беш дақиқаликда якунланди. Вадим Немков оғритиш усули билан рақибини мағлуб этди ва камарини ҳимоя қилиш билан бир қаторда Гран-При финалига ҳам йўл олди.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу жангдан аввал ўтказилган иккинчи ярим финал тўқнашувида америкалик 32 ёшли Кори Андерсон 51 сонияда 38 ёшли ватандоши, собиқ икки вазн чемпиони Райан Бейдерни нокаутга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг