UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0 09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0 09:15Мессининг дубли "Интер Майами"га "Атланта"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0 08:13Хоакин Баклини нокаут қилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:42Теннисчиларимиз J200 Фарғона турнирида учта чемпионликни қўлга киритди 0 07:11"Барселона" Испания чемпионати стартидаги ғалабалар бўйича "Реал" рекордини такрорлади 0 00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0

13 сен 07:54
Янгиликлар

Бошқалар

Чемпионлар аниқланди, ёш истеъдодлар бўй кўрсатди ФОТО

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан Пискент тумани марказидаги аҳоли дам олиш масканида жойлашган кураш аренасида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида белбоғли кураш бўйича анъанавий Республика турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 200 нафарга яқин полвонлар тўққизта вазн тоифасида гиламда беллашишди. 

Беллашувларнинг сўнгги натижаларига кўра қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида ғолибликни тантана қилишди. Демак биринчи ўрин соҳиблари билан таништирамиз: 

55 кг. Холмирза Ҳасанбоев (Тошкент ш.)

60 кг. Мардон Кимсанбоев (Тошкент ш.)

66 кг. Комилжон Тожибоев (Тошкент в.)

73 кг. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон) 

81 кг. Элдор Неъматов (Тошкент в.)

90 кг. Рустам Умаров (Наманган) 

100 кг. Аъзамжон Анваржонов (Андижон)

+100 кг. Ғолиб Аҳмедов (Тошкент в.)

Мутлоқ вазн. Ғолиб Аҳмедов (Тошкент в.)

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар Пискент туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси томонидан медаль, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Равшан ДАСТИРОВ, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси: 

-  Ҳар йили Мустақиллигимиз шодиёналари арафасида ўтказиладиган анъанавий турнирнинг жорий йилгиси ҳам юқори савияда ўтганлиги, кўп сонли мухлислар полвонларимизнинг ҳар бир чиқишини олқишлаб турганликлари  Пискент туманида ҳам белбоғли курашнинг аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида оммалашиб кетганидан дарак беради. 

Шунингдек, турнирнинг чиройли ва кўтарингки руҳда ўтишида Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ва ҳокимлик мутасаддиларига, ҳомий ташкилотларга федерациямиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Бугунги ўтказилган беллашувда ҳам ёш истеъдодли полвонларнинг кўплиги бизни қувонтирди. Улар келажакда миллий терма жамоамиз сафларида туриб, халқаро мусобақаларда Юртимиз шаъни ва обруси учун муносиб издош бўлиши бор ҳақиқат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг