UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

07 июл 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чендлер Оливейрани Махачевга қарши жангда алмаштиришга тайёр

UFC енгил вазн тоифаси рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Майкл Чендлер ўзини таклиф қилди.

Айнан Чендлер Конор Макгрегорнинг асосий рақиби сифатида қаралаётганди. Конор жароҳатидан кейинги илк жангини Майклга қарши ўтказишни режалаштираётган эди. Америкалик яхшигина даромад келтирадиган Макгрегорга қарши жангни "қурбон" қилишга тайёр. 

"Эй, Чарльз, ўз ишингни бажар! Конорнинг қайтишини кут, сен бунга лойиқсан. Сенда ажойиб ғалабали серия бор. Йўлингдан чиққанларнинг барини яксон қилдинг. Шу боис Конор қайтгунича бироз хордиқ чиқариб тур. Унгача мен Ислам Махачев билан ҳисоб-китоб қилиб оламан. Чемпионлик камари учун айнан Ислам билан жанг қиламан. Бу дивизион совиб қолмаслиги керак", - деди Чендлер. 

Эслатиб ўтамиз, Майкл Чендлер ўтган йилнинг май ойида айнан Чарльз Оливейрага иккинчи раундда техник нокаут эвазига имкониятни бой бериб қўйган эди. Кейин собиқ Bellator чемпиони Жастин Гэйтжига ютқазди. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ниҳоят Тони Фергюсонни иккинчи раундда нокаутга учрата олди.

Маълумотларга қараганда, Ислам Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги чемпионлик жанги 22 октябрь куни Абу-Дабидаги UFC 281 турнири доирасида ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг