UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0

28 май 17:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чейл Соннен ва Ислам Махачев ўзаро зиддиятни ҳал қилишди

Енгил вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини вакант қолдирган Ислам Махачев ҳамда UFC афсонаси Чейл Соннен келишиб олишди.

Соннен Махачевни қўрқоқликда, Илия Топурия ва Белал Муҳаммад билан жанг қилишдан қочишда айблаганидан кейин ушбу кичик можаро юзага келган эди.

"Катта аудиторияга эга MMA Uncensored сайти менинг гапларимдан нотўғри иқтибос келтирди. Ислам мени қўрқоқ деб ўйлади ва бу хабарга муносабат билдирди, гарчи мен ҳеч қачон бундай демаган бўлсам-да. Борди-ю, у мени қўрқоқ деб ҳисоблаб, жавоб берса, мен жавоб беришга мажбур эдим. Айниқса, у менинг ҳудудимга кирганда.

"Ҳеч қачон чўчқа билан балчиққа аралашма - иккаланг ҳам ифлос бўласан, чўчқага эса бу ёқади" дейишади. Бундан чиқди, бу вазиятда мен ўша чўчқанинг ўзиман. Аслида бундай демаган бўлсам-да, Ислам менга ёқади. Ўртада тушунмовчилик бўлди. Аммо у қўнғироқ қилди, биз гаплашдик ва энди ҳаммаси жойида," - дея Сонненинг сўзларини келтиради Essentially Sports.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг