UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0

20 авг 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Чучвара отмен". Чимаев танлаган рақибнинг жанги расман эълон қилинди + ПОСТЕР

Унинг иштирокидаги жанг 18 октябрь куни Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтказиладиган UFC турнирининг асосий тўқнашуви бўлади.

Бу ҳақда шахсан промоушен раҳбари Дана Уайт хабар берди. UFC Fight Night Vancouver турнирининг марказий жангида икки вазнда собиқ ONE чемпиони, нидерландиялик Ренье де Риддер америкалик Энтони Эрнандесга қарши октагонга чиқади. 

Аввалроқ Риддер ўрта вазннинг янги чемпиони Хамзат Чимаевга қарши жанг ўтказишга тайёр эканини маълум қилганди. Ўз ўрнида Хамзат ҳам бу чорловни қабул қилган эди. 34 ёшли Риддер UFC ўрта вазн (84 кг) тоифаси рейтингида бешинчи, 31 яшар Энтони эса олтинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, де Риддер сўнгги жангини июль ойида Абу-Дабидаги UFC on ABC 9 турнири доирасида собиқ UFC чемпиони австралиялик Роберт Уиттакерга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонганди. Ўшанда ҳам Ренье иштирокидаги жанг марказий мақомда эди. Эрнандес эса UFC on ESPN 72 турнирида грузиялик Роман Долидзедан устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг