24 янв 13:53
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт: Конорда иккита йўл бор
UFС президенти Дана Уайт Конор Макгрегорнинг фаолиятини қандай давом эттириши мумкинлиги борасида фикр билдирди.
"Конор бу йил кўпроқ жанг қилмоқчи? Бу ҳақида ҳали аниқ маълумот бера олмайман. Бир-икки соатдан сўнг менга қўнғироқ қилса керак. Барча нарса бўлиши мумкин. Балки Порьега қарши учинчи жангни ташкил қиларимиз, чунки доим бундай жангларда трилогия бўлган.
Конорнинг бугунги мағлубияти? У янада оч бўлиб қайтиши мумкин. Балки барча нарсаси етарли деб ҳисоблаб фаолиятини якунлаши ҳам мумкин. Унда иккита йўл бор. Келажакда нима бўлишини ҳозирча билмаймиз", - деди Дана Уайт.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар