UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0

11 сен 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт UFC ва боксдаги гонорарларни таққослади: "Ҳар ким экканини ўради"

Теглар :  UFCДана Уайт
UFC раҳбари Дана Уайт профессионал бокс ва UFC`даги гонорарларни таққослаётганларнинг фикрига қўшилмаслигини маълум қилди.

Дунёнинг энг кучли Лигаси раҳбарининг сўзларига кўра, жуда камдан-кам боксчилар катта гонорар олади. UFC’да эса пул бутун ростер бўйлаб тенг тақсимланади. Бундан ташқари, Уайт унинг ташкилотида чемпион бўлмаган, аммо катта тажрибага эга жангчилар кўпинча миллионлаб пул ишлашини таъкидлади.

"Бундай пул топадиган боксчиларнинг жуда оз қисми бор. UFC’га қарайдиган бўлсак, пуллар барча жангчилар ўртасида деярли тенг тақсимланади. Агар сиз Конор Макгрегор ёки Ронда Роузи каби юлдуз бўлсангиз, бу бошқа масала. Кўпчилик пуллик трансляцияларни сота олишини аллақачон исботлаган ва табиийки, уларнинг улуши кўпроқ бўлади. Шундай экан, жангчиларга адолатсиз тўловлар тўғрисидаги барча гап-сўзлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди," - деди Уайт Вегас PBS телеканалига берган интервьюсида.

Шунингдек, ташкилот президенти унинг жангчиларига ўз гонорарларини омма олдида муҳокама қилиш ва ошкор қилиш тақиқлангани ҳақидаги маълумотни рад этди.

"Улардан сўранг, бу ҳақда гапириш менинг вазифам эмас. Бунга ҳеч қандай тақиқ йўқ. Уларнинг ҳаммаси хотиржамлик билан қанча маош олишлари ва уларга қанча тўлашгани ҳақида тўлиқ интервью беришлари мумкин. Лекин уларнинг ўзи қанча маош олишларини билишингизни исташмайди. Одамлар қанча пул топганингни билишса, ҳаёт анча мураккаблашади. Миллионлаб пул ишлаб топганингни билгач, садақа сўрайдиган одамлар пайдо бўлади. Сиз ҳар қандай жангчидан интервью олишингиз мумкин - улар сизнинг олдингизда ўзларининг тўлов тизимларини очиқлашади. Аммо ғалати томони шундаки, уларнинг ҳеч бири бундай қилмайди", - дея тушунтирди Уайт.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг