25 сен 15:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт Хамзат беш раундлик жангида иштирок этишини тасдиқлади
UFC президенти Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг навбатдаги беш раунддан иборат бўлишини маълум қилди.
Хамзат келаси ой ТОП15 дан жой олган ўрта вазн жангчилардан бирига қарши октагонга кўтарилади. Ҳозирча рақиб ва жанг санаси борасида аниқ маълумот берилмаган. Аввалроқ Хамзатнинг навбатдаги рақиби Демиан Майя бўлиши айтилганди. Лекин кейинчалик Майя Хамзат билан жанг қилмаслиги маълум қилинди.
Маълумот учун, Хамзат ҳали UFC'нинг ҳеч бир рейтингидан ўрин олмаган. Унинг UFC'даги рекорди 3-0ни ташкил этади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар