UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

14 май 09:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт яримўрта вазнга ўтган Ислам Махачевнинг жангини тасдиқлади

Ultimate Fighting Championship (UFC) раҳбари Дана Уайт жонли эфирда енгил вазндаги UFC чемпионлик камарини вакант қолдирган Ислам Махачевнинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди.

Промоушеннинг 54 ёшли президенти Махачев енгил (70 кг) вазндаги камарини эгасиз қолдириб, яримўрта вазн (77 кг) тоифасига ўтганини расман тасдиқлади. У энди австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши яримўрта вазн чемпионлиги учун октагонга чиқади. Чемпионлик жанги санаси ва манзили кечроқ эълон қилинади.  

Маълумот учун, якшанба тонгида Монреаль (Канада) шаҳрида ўтган UFC 315 турнирининг асосий жангида Маддалена эндиликда собиқ чемпион Белал Муҳаммадни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, яримўрта вазннинг янги чемпионига айланганди. 

Махачев эса сўнгги жангини 18 январь куни Лос-Анжелес (Калифорния штати, АҚШ) шаҳрида ташкил этилган UFC 311 турнири доирасида бразилиялик Ренато Мойканога қарши ўтказиб, рақибини биринчи раунддаёқ бўғиб қўйганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг