UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

24 авг 13:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди"

Йен Мачадо Гэррининг Ислам Махачевга қарши чемпионлик жангидаги мағлубиятидан бир ҳафта ўтган бўлса-да, Дана Уайт ирландиялик ярим ўрта вазн вакилини танқид қилишдан тўхтамаяпти.

UFC раҳбарининг сўзларига кўра, у рақибига ҳаддан ташқари ҳурмат билан муносабатда бўлган.

"Сен бутун умринг давомида ҳаракат қилган имкониятингни қўлга киритасан, кейин беш раундлик жангга чиқиб, рақибинг билан қучоқлашасан, қўл бериб кўришасан. Шунчаки у бошқа ҳеч қачон бундай имкониятга эга бўлмаслиги мумкин. Ва, эҳтимол, у бошқа ҳеч қачон Ислам билан жанг қилиш имкониятига эга бўлмайди, Махачев фаолиятининг охирида барча даврларнинг энг буюк жангчилари қаторига киради, агар умуман энг буюк жангчи бўлмаса.

Ҳар бир сонияси муҳим бўлган раундда беш дақиқа вақтинг бор. Бу йигитга уни яхши кўришингни айтиш учун ўн сония вақтингни сарфлама", - деди дунёнинг энг кучли лигаси раҳбари Сакраментодаги матбуот анжуманида.

Бир ҳафта аввал Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарининг илк ҳимоясини ўтказган ва даъвогар Йен Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг