22 фев 17:24
Янгиликлар
Футбол
Дани Алвес тунги клубда аёлни зўрлагани учун 4,5 йил муддатга қамоққа ҳукм қилинди
Дани Алвес 4,5 йиллик қамоққа ҳукм қилинди.
"Барселона" собиқ ўйинчиси 2022 йилда Барселонадаги тунги клубда бир аёлни зўрлагани учун шундай жазони олди.
Алвес 2023 йилнинг 20 январида жинсий зўравонлик сабаб қўлга олингани маълум бўлганди. У ўшандан бери ҳибсда эди. Алвеснинг ўзи унга қўйилган айбловни рад этган ва бир неча бор иш бўйича кўрсатмаларини ўзгартирган.
Ҳавола :
Манба : Marca
Фикрлар