UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

29 мар 15:39
Янгиликлар

Теннис

Дарья Касаткина спорт фуқаролигини ўзгартирди

Дунёнинг 12-ракеткаси мусобақаларда энди бошқа давлат шарафини ҳимоя қилади.

Касаткина спорт фурқаролигини ўзгартиргани ва бундан буён мусобақаларда Австралия номидан иштирок этишини маълум қилди.

"Австралия ҳукумати томонидан мурожаатим ижобий қабул қилинганидан хурсанд эканимни сизлар билан бўлишмоқчиман. Австралия - бу мен яшашни орзу қилган мамлакат! У ерда ўзимни ўз уйимдагидек ҳис қиламан. Менга Мельбурн ёқади ва бу шаҳарда ўз уйимга эга бўлишимни сабрсизлик билан кутяпман. Бугундан бошлаб, ўзимнинг янги Ватаним - Австралия шарафини ҳимоя қиламан. Албатта, бу қарорга келиш мен учун осон бўлгани йўқ. Шу кунгача мени қўллаб-қувватлаб келган оила аъзоларим, мураббийларимга миннатдорлик билдираман. Мен ҳамиша қаерда туғилганим ва она ватанимга ҳурматни қалбимда сақлаб қоламан", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Касаткина.

Маълумот учун, Дарья Касаткина 1997 йил 7 май куни Россиянинг Тольятти шаҳрида туғилган. Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси. Профессионал теннисчилик фаолияти давомида шу кунгача 8 та яккалик WTA турнирлари бош совринини қўлга киритган. 2021 йил Россия терма жамоаси таркибида Билли Жин Кинг Кубоги соҳибига айланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг