UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

29 окт 10:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даврон Файзиев: "Даража нуқтаи назаридан Шаҳрам анча илгарилаб кетган"

Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев Шаҳрам Ғиёсов – Арсланбек Шимбергенов ўртасидаги бўлажак тўқнашув ҳақида фикр билдирди.

Файзиев ушбу жангда Ғиёсовнинг имкониятларини юқори баҳолади.  

"Даража нуқтаи назаридан Шаҳрам Арсланбекдан анча илгарилаб кетган. Ҳозир Ғиёсов яхшироқ бўлса керак. Фақат битта нарса бор, олдинги мағлубиятидан қолган руҳий бўшлиқ концентрацияга салбий таъсир қилмаса, аксинча, реванш кайфиятида рингга чиқиб, бу бўшлиқни кучга йўналтирса, муаммога дуч келмайди деб ўйлайман. Шаҳрамни жангини анчадан буён кўрмадим, охирги жангларидан хулоса қиладиган бўлсак, айни пайтда у ажойиб формада.

Ўзи ҳаваскор боксда 3 тагина раунд бор. Айниқса, енгил вазн тоифаларида тезлик муҳим роль ўйнайди. Ўша қисқа муддат ичида максимал тезликни ишга солиб зарбалар бериш, ақлли бокс, тажриба ва тактикаларни қўллашга улгурмай қолишяпти. Шунинг учун 30 ёшли кубаликлар мағлуб бўляпти. Улар тактика қилади, дастлабки раундда рақиби билан ўйин қилади, аҳмоқ қилмоқчи бўладию, натижада ўзи вақтдан ютқазиб қўймоқда. Ҳаваскор боксда ёш жуда муҳим роль ўйнайди. 27 ёш нормал ҳисобланади. Бу ёшдан ўтиб кетиб қолса тезлик етмай қоляпти. Рақибларга эътибор берадиган бўлсак, ёш, титулларга эга бўлмаган боксчилар. Лекин ёшлиги, тезлиги эвазига очколарни йиғиб ташлаяпти. Катталар жангга мослашгунича, ёшлар биринчи раундни ютиб қўймоқда.

Масалан менга қуръа ёқмади. Қуръа ҳам чемпионатнинг қизиқарли ўтишига таъсир кўрсатади. Тўғриси, қуръани кўрмадим, саватларга ажратилиши лозим. Кучли боксчиларнинг аввал бошиданоқ бир-бири билан тушиб қолмаслиги учун шароит яратиб бериш керак", - деди Даврон Файзиев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 окт 13:11:45
CHELSEA2211
Shaxram kibirli manmanlikni yig'ishtirish kerak...
   
29 окт 12:02:58
Ars....
SPRINTERshashist siz sal g'alatimisz dimanda a. Perchatki yumshoq va udar tasr qmagani uchun 2kun oldin bizni bo'kschimiz nokautga uchrapdida a.
   
29 окт 10:57:23
Blessed
SPRINTERshashist фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хех бу хаваскор бокс перчаткалар котта юмшок. Урса таасир килмиди. Очкога ишланади. Бокс тушунмисиз сиз ука
Aка ўзи ўқиб чиқдингзми янгиликни? Даврон ҳам шунақа деяпти очко йиққан ютади, тажриба ҳам қўл келмаяпти деб айтган)))
   
29 окт 10:46:21
SPRINTERshashist
Хех бу хаваскор бокс перчаткалар котта юмшок. Урса таасир килмиди. Очкога ишланади. Бокс тушунмисиз сиз ука
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг