UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0

03 ноя 20:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даврон Ғофуров: «Абдумалик ўзбек боксининг пала-партиш эмас, чиройли томонларини кўрсатмоқда»

Абдумалик Халаков жаҳон чемпионатида чиройли ва ишончли ғалабалари билан бокс мухлсларининг қалбини забт этмоқда.

Оlamsport.com сайти боксчимизни бугунги даражасига олиб чиққан, лекин кўпчиликнинг эътиборидан четда қолиб кетаётган мураббийи - Даврон Ғофуров билан кичик интервью ташкил қилди.

- Баъзи боксчиларимизга бўлган ноҳақликлар Абдумаликнинг руҳиятига таъсир ўтказмаяпти? Сизда шогирдингизга нисбатан ноҳақлик бўлиши мумкин деган қўрқув йўқми?

- Аллоҳга шукур, ҳаммаси яхши. Ҳакамлар ғалабани рақибга бериб юборади деган қўрқувимиз йўқ. Агар қўрқув бўлганида биз бу чемпионатга келмаган бўлардик. Биз максимал даражада ҳаракат қиламиз, режамиз бўйича ҳаммаси яхши бўлади, Ин Ша Аллоҳ.

- Абдумалик Осиё чемпионатидаги ноҳақликдан сўнг ўзини қандай ҳис қилди?

- Бу эсимиздан ҳам чиқиб кетган. Ҳамма билади, Халаков ғалаба қозонганди. Агар "протест" берилганида, ғалаба бизга қайтарилар эди. Чунки аниқ зарбалар Абдумаликда кўпроқ бўлган. Биз уни 5-6 мартадан қайта санаб чиқдик. Ўшанда бош мураббийимиз "протест" берганида, балки бошқача бўларди. Чунки 10 нафар боскчимиз ярим финалга чиқан эди. Шуларга зарар бўлмасин, дея протест бермаймиз дейишганди.

Абдумалик ўзини энди кўрсатади. Ин Ша Аллоҳ, эртага ва 5 ноябрь куни яна ҳам чиройли жанглар намойиш қилади деган умиддамиз. 

- Ринг олдида ўзинингизни жуда оғир-босиқ тутасиз. Фақат ринг олдида шундаймисиз ёки табиатан оғир босиқмисиз?

- Ринг четида бақир-чақир қилиш болага жуда катта таъсир қилади. Бу ўзи умуман нотўғри иш. Бироз бўлса ҳам хотиржам ўтириш керак. Сабаби рингдаги шогирдингиз сизни эшитиши лозим. Бақир-чақир, қарсак чалишлар билан бокс тушаётган болага ҳалақит қилиш мумкин. Авваллари AIBA қоидаларига кўра, мураббий ортиқча шовқин қилса, огоҳлантириш бериларди, боксчини рингдан чиқариб юборишарди. Ҳозир бундай нарсалар йўқ. Бақириш нотўғрилигини узоқ йиллик фаолиятимдан биламан. 

Абдумалик бақир-чақир қилиб гапирилса ҳеч кимни эшитмайди. Мен эса буни яхши биламан. У билан бирга Ўсмирлар олимпиадасига, жаҳон чемпионатига бордик. Орттирган тажрибамдан келиб чиқиб олдинга бор десам, олдинга ҳаракат қилади, кўпроқ ҳимояга ишла десам, ҳимояланади. Ринг ташқарисидан туриб берган кўрсатмаларимнинг 80% ини бажаради. Айтмоқчиманки, шовқин қилиш билан ҳеч нарса ўзгармайди. Мураббий ўзини бироз босиб олиши керак. Ҳамма гапларни, шовқинларни машғулот жараёнида қилиш керак. Бу ерга келиб ўз маҳоратини кўрсатиши лозим. Бу менинг шахсий фикрим. Шунинг учун ринг олдида ўзимни босиқ тутишга ҳаракат қиламан. Бу нарса ҳакамларнинг эътирозига сабаб бўлиши мумкин, ютқазаётгандек таассурот қолдирган ҳолда ғалабани рақибга бериб юбориши ҳеч гап эмас. Ўзингизга ишонган ҳолда ўтирсангиз, билади, бу ўзига ишоняпти деб ўйлаб қарор чиқаради. Бундай вазият фаолиятимда кўп учраган.

Абдумалик Халаковнинг мухлислари энди кўпаймоқда. Лекин Абдумалик ўзбек боксини пала-партиш эмас, чиройли томонларини кўрсатмоқда деб ўйлайман. Бу бизнинг мактабимиз. Абдумаликдан ташқари ўсмирлар ўртасида республика чемпиони – Жавоҳир Мирзажонов, ёшлар ўртасида Самандар Олимов каби шогирдларим бор. Улар Абдумалик акасидан намуна олишмоқда. Деярли барча шогирдларим бир-бирларига ўхшашади. Халқимиз дуо қилиб турса, биз юртимизга олтин медаль олиб боришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
04 ноя 14:45:55
Jonny
Haqiqatdanam ushbu bokschini uslubiga tan berdim. Pala-partishlik, keraksiz zarbalar deyarli yoq. Faqat buyogiga raqiblar ham nisbatan kuchli, himoyani mustahkamlash kerak. Oziniga ishonchi ota balandligidan qollarini pasga tushirib urisharkan
   
03 ноя 21:30:30
Dostonbek Tursunboyev
Xatyabi o'zilarni saytilarni to'g'ri yozishni o'rganilar. " olamsprt.com"
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг