29 июл 10:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дэна Уайт: Хамзатга қарши ҳеч ким жанг қилишни хоҳламаяпти
UFC рекордчиси Хамзат Чимаевга қарши ҳеч ким жанг қилмоқчи эмас.
Бу ҳақида UFC президенти Дэна Уайтнинг шахсан ўзи маълум қилди.
“Мен унга кимни рақиб сифатида бериш ҳақида ўйлаяпман. Унга қолса, ярим ўрта вазн чемпиони Камару Усманга қарши жанг қилади. Лекин Камару Бёрнсга қарши баҳс олиб бориши лозим. Аммо бу вазнда жуда кўплаб кучли спортчилар бор. Ғалати туюлиши мумкин, бироқ ҳеч ким Хамзатга қарши жанг қилишни хоҳламаяпти. Шу сабабли ҳам унга рақиб топишда бироз қийналяпман”, - деди Дэна.
Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар