UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0

04 окт 12:52
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин 64 дақиқалик учрашув ўтказди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин биринчи рақам остида ҳаракат қиляпти. Осиё ўйинлари ғолиби Алматида ҳам ғолибона юришини давом эттирмоқда. 

У ҳозиргина якунига етган чорак финал учрашувида турнирнинг еттинчи ракеткаси сифатида таснифланган сербиялик Миомир Кецмановични мағлуб этди. Бир соату 4 дақиқа давом этган учрашувда Денис рақибини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 103, Миомир Кецманович эса 163-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро турнирларда бир маротаба тўқнаш келишганди. Шу йилнинг 23 март куни Майамида ўтган баҳсда Истомин рақибидан устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг