UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

09 авг 09:02
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин: Токио Олимпиадасига тайёргарликда керакли мусобақаларни олдиндан танлаб олдик

Теглар :  ТеннисИстомин
Теннисчимиз Денис Истомин келаси йили бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари орасида биринчи бўлиб йўлланма қўлга киритган спортчи саналади.

Бўлажак Олимпиадага ҳар бир спортчимизни пухта тайёрлаш, уларнинг тайёргарлик режаларини федерация мутасаддилари билан ўрганиш ва тасдиқлаш борасида истиболли режалар ишлаб чиқилган. Шу асосда кеча Денис Истомин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Спортчимизни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов қабул қилди. Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар берди.


Истоминга федерация Бош котиби Ирода Тўлаганова ҳамда терма жамоа сардори Фарруҳ Дўстов ҳамроҳлик қилди. Учрашув чоғида спортчимизнинг Токио Олимпиадаси учун ишлаб чиққан режаси, тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

“Спортчи учун энг яхши тайёргарлик кўпроқ мусобақаларда қатнашиши. Токио-2020 учун кичик жамоам бор. Бунда онам ҳам психолог, ҳам мураббий сифатида ишласа, доим мен билан юрадиган физиотерапевт ҳам бўлади. Умуман олганда, Олимпиадада яхши натижа кўрсатишим учун шу гуруҳнинг ўзи етарли. Қолгани машғулотлар ва мусобақаларда ривожланади. Машғулотлар Москва ҳамда Тошкентда бўлади. Ҳозир бор эътиборимни бир неча кундан сўнг бошланадиган АҚШ очиқ чемпионатига қаратганман. Келаси йил Токиога яхши тайёргарликда етиб бориш учун ўзимга керакли мусобақаларни олдиндан танлаб олдик ва режамиз асосида иш тутсак, барчаси кўнгилдагидек бўлади”, – деди Денис Истомин.

Суҳбат давомида спортчимизнинг Токио Олимпиадасида юқори натижа кўрсатиши учун талаб этиладиган барча жиҳатлар атрофлича ўрганилиб, келгусида ҳам ҳамкорликда ишлаш борасида келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг