UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46U-17 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз 0 09:25Лазизбек Мулложоновнинг Тошкентдаги жанги чемпионлик камари учун бўлади 0 09:04Слаломда эшкак эшиш. Қитъа биринчилигида навбатдаги медаллар қўлга киритилди 0 08:43Баҳодир Жалолов Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида иштирок этиши ҳақида гапирди 0 08:22"Астон Вилла" финал олдидан "Ливерпуль"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 0 08:01Ростовцев ва Козиева Қозоғистондаги велотрек турнирида шоҳсупага кўтарилди 0 20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0

25 авг 16:51
Янгиликлар

Теннис, Осиё ўйинлари

Денис Истомин US Open турнирига жўнаб кетди

Бугун Осиё ўйинлари-2018 чемпионига айланган ҳамюртимиз Денис Истомин бундан бир неча дақиқа аввал Палембанг шаҳрини тарк этди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Палембангдан Жакартага йўл олди ва Индонезия пойтахтидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига учади. У ердан эса бевосита Нью-Йорк шаҳрига етиб олади. 

Истомин "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнирига Палембанг - Жакарта - Истанбул - Нью-Йорк авиа рейси бўйича етиб боради. Тасаввур қиляпсиз-а, қанча масофа босиб ўтилишини. Спортчиларга осон эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин АҚШ Очиқ чемпионатининг асосий тўр илк даврасида америкалик Стив Жонсонга қарши кортга чиқади. Бу учрашув агар ўзгариш бўлиб қолмаса, душанбадан сешанбага ўтар кечаси ўтказилади. 

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 75-ўринни эгаллаб турибди. Жонсон эса 34-поғонадан жой олган. Икки теннисчи шу кунгача ўзаро бир маротаба тўқнаш келишган. 2015 йилнинг 18 сентябрь куни Тошкентда АҚШ терма жамоасига қарши кечган баҳсда Истомин Жонсонни 6:1, 3:6, 7:6(5), 6:7(3), 7:5 ҳисобида мағлуб этган эди.

Камолиддин Алимов (Палембанг, Индонезия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг