10 фев 12:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Деонтей Уайлдер Нганну билан иккита жанг ўтказмоқчи эканини маълум қилди
Супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер боксда дебют қилишни режалаштираётган собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну билан иккита жанг ўтказишга тайёрлигини айтди.
"Нганну билан жанг қилишга қизиқяпман. Жангни Африкада ўтказишни истардим. Биламан, Фрэнсис тўғри йўлда кетмоқда. Мен у билан фахрланаман, чунки у ўз юрагига қулоқ солади. У билан жанг қилишга мен учун қизиқ. Келинг, буни ташкил қиламиз. Икки катта қора супер қаҳрамон. Мен ҳатто реванш жанги ўтказиш учун ҳам шартнома тузиш ҳақида ўйлаяпман. Кўпчилик боксда фаолиятини давом эттиради. Сен менинг спортимга кел, мен эса сеникига бораман. Мен ҳақиқий жангчиман ва бунга жиддий қарайман. Ҳамма жанг усталари муштлашаётганда мен бошқа иш қилмоқчиман", - деди Уайлдер.
Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдер навбатдаги жангини катта эҳтимол билан Энди Руисга қарши ўтказиши мукинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ҳавола :
Манба : fightnews_info
Фикрлар