16 сен 12:12
Янгиликлар
"Дэвис кубоги". Бугун Ўзбекистонда жаҳон лигасига чиқиш учун имконият бор
14 сентябрь куни дастлабки баҳслар ўтказилган ва биринчи кун якунларига кўра 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кеча мусобақада жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Унда Денис Истомин ва Санжар Файзиев мезбон теннисчилар Жейми Маррей ва Даниэль Инглотдан ташкил топган жуфтликка қарши ўйин ўтказди. 2 соат 57 дақиқа давом этган ўйинда афсуски ҳамюртларимиз 6:4, 6:7, 2:6, 3:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйдилар. Шу тариқа Буюк Британия - Ўзбекистон қарама-қаршилигида ҳисоб 2:1 кўринишига келди.
Энди бугун яккалик баҳслари доирасида Денис Истомин ва Жўрабек Каримов кортга чиқади. Денис Истомин Кэмерон Норрига қарши ўйин ўтказса, Жўрабек Каримов Дани Эвансга қарши кураш олиб боради.
Денис Истомин иштирокидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Денис ушбу баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиб олса ҳисоб 2:2 кўринишига келади. Жўрабек Каримов иштирокидаги баҳс эса терма жамоамиз тақдирига ойдинлик киритиб беради.
Фикрлар
Также есть подозрения по поводу Истомина, которого и раньше обвиняли в подставных матчах. В общем, пока не уберете коррупцию, сборная нашей страны так и будет играть в азиатской зоне.