UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Озарбайжон сафида фаолият олиб бораётган Саиджамшид Жафаров Европа чемпионига айланди! 0 07:48Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН 0 20:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШни, Ўзбекистон-2 эса Нидерландияни мағлуб этди (барча натижалар) 0 19:07Осиё ўйинларининг еттинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:55Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 18:20Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик 0 18:17Европанинг етакчи лигалари ФИФА бошқарувини ислоҳ қилишни талаб қилмоқчи 0 17:59Осиё ўйинларининг эртанги кунида икки боксчимиз рингга чиқади 0 16:22АҚШга кетган Достон Бозоровнинг Octagon 92 турниридаги рақиби маълум бўлди 0 15:01Амирхон Алихўжаев Mangu 5 турнирида жанг қилади, рақиб яна Россиядан 0 13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0

05 янв 19:20
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Дилмурод Набиев: «Ўсмирлар ёзги Осиё ўйинларига ўртача 15 мингга яқин меҳмон келади»

Халқаро пресс-клубнинг бугунги сессиясида иштирок этган Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев 2025 йили Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган IV ўсмирлар ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик ишларининг бориши масаласига ҳам тўхталиб ўтдилар.

- Мурожаатномада Президентимиз Тошкент шаҳри 2025 йилги IV ўсмирлар ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритганлигини фахр билан таъкидлаб ўтдилар. Бу масалани юртбошимиз 2019 йилдаёқ олдимизга вазифа сифатида белгилаб берганди ва 2020 йилга келиб мақсадимизга эришдик. Шуни алоҳида таъкидлашни истардим, мусобақа мезбонлиги учун Тошкентдан ташқари қитъамизнинг яна тўртта йирик шаҳарлари кураш олиб боришди. Осиё Олимпия Кенгашидан махсус комиссия келиб Тошкент халқаро аэропортининг ўтказувчанлик қобилияти, меҳмонхоналар, спорт иншоотларининг жойлашуви, мусобақаларнинг телетрансляция масалалари каби барча жиҳатларни ўрганишди ва якунда бизнинг фойдамизга қарор қабул қилди. Бу албатта улкан шараф, шу билан бирга зиммамизга жуда катта масъулият юклайди. Чунки шу пайтга қадар ўтказилган ўсмирлар ёзги Осиё ўйинларида ўртача 5 минг нафарга яқин спортчи иштирок этган. Уларнинг ёнига тренер, шифокор, расмий делегация вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларини қўшиб ҳисобласак Тошкентга ўртача 15 мингга яқин меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Албатта, бунинг учун етарлича шароит яратилиши лозим. Шу мақсадда Президентимизнинг топшириқларига асосан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида барча шароитларга эга, халқаро талабларга жавоб берадиган Олимпия шаҳарчаси барпо этилади. Бу борада Қурилиш вазирлиги билан амалий ишлар бошлаб юборилган ва бу ерда барча инфратузилма муҳайё қилиниб, Олимпия шаҳарчаси 2025 йилгача фойдаланишга топширилиши керак.
Бу мусобақани ўтказиш учун ООК(Осиё Олимпия кенгаши)нинг ўзига яраша талаблари ҳам бор. Жумладан, кейинги йилдан мусобақанинг тарғибот ишларини бошлаш, унинг эмблемаси ва рамзини яратиш каби вазифалар бор. Ўз навбатида ООКнинг махсус ишчи гуруҳи келиб тайёргарлик ишларининг қандай бораётганлигини ўрганади. Ҳар йили Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан бир йилда қилинган ишлар, келгуси йилги режалар бўйича тақдимотлар қилиб боради.

Ўсмирлар ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган давлатнинг ютуғи – улар мусобақа дастурига киритиладиган спорт турларини белгилаб беришади. Аммо, мусобақа дастуридан Олимпия ўйинларига киритилган камида 8та спорт тури ўрин олиши керак. Биз мезбонлик қилгач, табиийки юртимизда анчагина ривожланган спорт турлари, жумладан эркин ва юнон-рум кураши, бокс, дзюдо, жамоавий ўйин турларидан футбол, қолаверса сузиш каби турлар ва албатта ўзимизнинг миллий спорт турларини киритишга ҳаракат қиламиз. Ўз навбатида ёшларимизни бугундан ушбу мусобақага пухта тайёрлаб бориш, бунинг учун селекция ишларини кучайтириш, терма жамоаларга барча шароитларни яратиб бериш чораларини кўрамиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг