UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

16 фев 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дилшодбек Рўзметовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Дилшодбек Рўзметов профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказиш арафасида.

Бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, Осиё чемпиони ва бир қанча мусобақалар ғолиби, профессионал боксда яримоғир вазн тоифасида иштирок этиб келаётган Дилшодбек Рўзметовнинг (1-0) навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.

Унга кўра, Рўзметов 4 март куни Мексикада ташкил этилаётган бокс оқшоми доирасида мезбон юрт вакили Хесус Паломаресга (7-1-1) қарши рингга кўтарилади. Мусобақа DAZN платформаси орқали трансляция қилинишини қайд этиш лозим.

Айни дамда, Рўзметов бўлажак жангига АҚШда тайёргарлик олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дилшодбек проф боксдаги сўнгги жангини 2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда ташкил этилган бокс оқшоми доирасида россиялик Максим Смирновга (9-15-5) қарши ўтказиб, ғолиб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг