29 июл 15:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Дивизионда жиддий муаммо бўла олади". Даниэль Кормье Рамазон Темиров ҳақида гапирди
UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормье Рамазон Темировга юқори баҳо берди.
"Рамазон Темиров ажойиб таассурот қолдирди. Мен анчадан бери бу вазнда шундай нокаутли кучга эга спортчини кўрмагандим. У нафақат кучли зарбага эга, балки, исталган рақибни "ўчириб" қўя олишга қодир. Стив Эрцег билан жангда у биринчи раунддаёқ кучли рақибни нокаут қилиб, буни исботлади. Бу нокдаундан кейин жангни тўхтатиш эмас, тоза нокаут эди. Агар Темиров шундай усулда давом этадиган бўлса, дивизионда исталган рақибга жиддий муаммо бўла олади", - деди Кормье.

Ҳавола :
Фикрлар