UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0

13 фев 07:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дмитрий Бивол нима учун жангига тайёргарликни Ўзбекистонда олиб боришини айтди

Теглар :  Дмитрий Бивол
Яримоғир вазн тоифасида WBА камари соҳиби Дмитрий Бивол кеча Ўзбекистонга етиб келди ва кейинги уч ҳафта давомида юртимизда тайёргарлик олиб боради.

"Биз бу ерда 3 ҳафталик ўқув-йиғин машғулотини ўтказамиз. Янгиобод шаҳарчасида яхши база бор ва у ернинг иқлими биз учун маъқул. Бу ерда яхши боксчилар бор ва менимча, тайёргарлик яхши бўлади. Кейинги жангимни май ойида ўтказмоқчиман, ҳозирча аниқ рақибим йўқ. Бироқ музокаралар давом этмоқда. Бу ерда асосан жисмоний тайёргарлик ишлари олиб борилади. Биз бу ерда оғир вазнли боксчилар билан бирга ишлаймиз, қийин ўқув-йиғин машғулотлари бўлиб ўтади", - деди Бивол.

- Нега айнан Ўзбекистонда ўқув-йиғин машғулоти ташкил этишга қарор қилдингиз?

- Бу ердаги дўстларимиз бизга Ўзбекистонда яхши база борлигини айтишди. Тоғ бағрида олиб бориладиган тайёргарликлар соғлиқ учун анча фойдали бўлади.

- Кейинги рақибингиз Сауль Альварес бўлиш эҳтимоли бор. Бу ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

- Ҳозирча уларнинг қарорини кутяпмиз. Биз бу жангга розилик берганмиз. Уларнинг режалари кўп ва биз уларнинг якуний қарорини кутишга мажбурмиз. Унга қарши жанг қилмаган тақдиримда ҳам мен май ойида бари бир рингга кўтариламан.

- Артур Бетербиевчи?

- Унинг навбатдаги рақиби деярли маълум. У Жо Смит билан келишувга эришган. Шу сабабли ҳам бу жанг ҳозирча бўлмайди.


Интервьюнинг видео вариантини ва боксчини кутиб олиш жараёнини томоша қилинг

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг