14 июн 21:49
Янгиликлар
Теннис

Доминик Тим Галле турнирида қатнашмайдиган бўлди
Австриялик теннисчи Доминик Тим Швейцариянинг Галле шаҳрида ўтказиладиган турнирда иштирок этмайди.
Майса қопламали Gerry Weber Open турнирининг асосий тўр баҳслари келаси ҳафтанинг душанба куни старт олади.
Тимдан ташқари, испаниялик Пабло Карреньо-Буста ҳам Галлега бормаслигини маълум қилди. Бу икки теннисчининг ўрнини энди асосий тўрда испаниялик Хауме Муньяр ҳамда америкалик Тэйлор Фритц эгаллайди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар