UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0 16:50Рамазон Темиров Стив Эрцегга қарши жангга тайёрланиш учун қанча харажат қилганди? 0 16:06Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади 0 15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0 14:38Японияда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 0 13:30Маҳмуд Мурадов олти нафар рақибга қарши жанг қилиб, қанча пул ишлаб олиши аниқ бўлди 0 12:16Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. 3-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўринишда? 0 11:30Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди 0 10:15Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: йигитлар Туркия билан, қизлар эса Аргентинага қарши дона суришади 0 09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0

10 июл 18:59
Янгиликлар

Спорт курашлари

Дзамболат Тедеев: "Жаҳон чемпионатининг ўтказилиши - тўғри қарор!

Эркин кураш бўйича Россия терма жамоаси август ойида машғулотларни қайта бошлайди.

Терма жамоа бош мураббийи Дзамболат Тедеев шу ҳақида интервью берди.

— Жаҳон чемпионатининг шу йилнинг ўзидаёқ ўтказилиши тўғри қарор, — дея сўз бошлади Тедеев. – Спортчилар қайси мусобақага тайёргарлик кўраётганини билиши, ҳамиша спорт формасида бўлиши лозим. Лекин дунёда ҳукм сураётган  ностабил ҳолат бу йил лоақал битта халқаро мусобақа ўтказиладими деган саволни жавобсиз қолдирмоқда. Сир эмас, айрим давлатларда COVID-19 иккинчи тўлқини бошланди. Шунга қарамай, биз декабрь ойида Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришда давом этамиз. Курашчиларнинг мусобақаларсиз тайёргарлиги халқаро рестартдан кейинги турнирларда салбий томондан ўз таъсирини ўтказади. Бундан ҳеч ким қочиб қутула олмайди.   

— Терма жамоанинг биринчи йиғини қачон ўтказилади?

— Июль ойининг охирларида спортчилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишади. Августнинг бошларида Москва вилоятининг Новогорск шаҳарчаси ёки тоғли Кабардино-Балкариядаги базада йиғиламиз. Айни пайтда марказлашган ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мушкул. Россиялик спортчилар уч ойдан ошиқроқ вақт давомида карантин ҳолатида ўтиришди. Ҳозир мавжуд спорт базалари турли спорт турлари бўйича терма жамоалар билан тўлган.

— Ҳозир сиз мураббийлик қилаётган курашчилар нима билан банд?

— Ҳар куни спортчилар ва уларнинг шахсий мураббийлари билан гаплашяпмиз. Деярли барча курашчилар уй шароитида машғулотларни ўтказишяпти. Бу фақат жисмоний ҳолатни ушлаб туриш учун етади. Бизнинг спортда кучли рақиблар билан ўтказиладиган спарринглар муҳим аҳамиятга эга. Агар спарринг машғулотлар бўлмаса, шуғулланмадим деб ҳисоблайвериш керак. Индивидуал шуғулланиш ҳеч қачон жамоавий тарзда машғулот ўтказишнинг ўрнини боса олмайди.  

— Йил якунига қадар ички мусобақалар ўтказилишини режага киритилганми?

— Белграддаги жаҳон чемпионати олдидан Россия чемпионати ўтказилиши шарт. Айнан шу мусобақа орқали Сербияга ким боришини аниқлаб оламиз. Катта эҳтимол билан Россия чемпионати сентябрь ойида ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг