UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

21 дек 21:39
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Медалдан маҳрум бўлган Штурбабин, бронза билан чекланган Нуриллаев. Чемпионлик кимга насиб этди?

Бугун старт олган дзюдо мусобақаси бизга ажойиб баҳсларни тақдим этди.

Чемпионликка асосий давогарлар орасида аёвсиз курашлар бўлиб ўтди. Жумладан -66кг вазн тоифасидаги баҳслар муросасизлиги билан ажралиб турди. Айнан ушбу вазнда кечган беллашувларга эътиборингизни қаратмоқчимиз. 

Чемпионликка қадар ғолибликка даъвогар Муҳиддин Тиловов чорак финалда жиддий рақиб Бобур Важийев билан муросасиз жанг олиб борди. Кураш “Golden Scort”гача борди. Якунда эса Тилововнинг тажрибаси қўл келди ва айнан у ярим финалга йўл олди. 

Яна бир чорак финал Артём Штурбабин ва Сардор Нуриллаев ўртасида кечди. Финалга таққосласа бўладиган бахс Штурбабиннинг "иппон"и билан якунланди. Аммо ярим финалда Артёмни жиддий рақиб Раҳим Субҳонов иккита “вазари” эвазига финалдан махрум қилди. 

Иккинчи ярим финалда Тиловов Баҳром Ботуровга қарши татамига чиқди. Ушбу тўқнашувда Ботуров Тиллововни ярим финалда қолдириши мумкин эди. Аммо таъкидлаганимиздек, тажриба ўз сўзини айтди ва охирги 10 сонияда Тилолов ғалабани илиб кетди. 

Финал олдидан учинчи ўрин учун Сардор Нуриллаев Баҳром Бойқулов курашди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда Нуриллаев рақибидан устун келди ва учинчи ўринга эга чиқди. Навбатдаги бронза медали учун баҳсда чемпионликка даъвогар сифатида эътироф этилган Артём Штурбабин учинчи ўриндан ҳам махрум бўлди. Бобур Важийев соф ғалаба билан бронза медалини қўлга киритди.   

Финал барча рақибларидан устун келган Тилловов ҳамда Субҳонов ўртасида кечди. Якунда терма жамоа аъзоси бежизга таркибда эмаслигини исботлади. Тиловов -66кг вазн тоифасида Республика чемпионига айланди. Раҳим Субҳонов кумуш медали билан кифояланди.

Камрон Ҳасанов тайёрлади


Биринчи куннинг ғолиб ва совриндорлари рўйхати бироздан сўнг эътиборингизга ҳавола қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
21 дек 23:27:45
Golden Castle
Xafa bo'lmanglarkuya, lekin juda ko'p imloviy yozasizlar. Xuddi savodsizlarcha !!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг