UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

01 мар 19:00
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз "Tashkent Grand Slam" турнирининг иккинчи кунида учта медаль қўлга киритишди. Рейтингдаги ўрнимиз қандай?

Теглар :  Дзюдо
Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича "Grand Slam" мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилмоқда.

Кун якунига кўра, вакилларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга бўлишди.

-73 кг вазн тоифасида бронза медаллари учун "ўзбекча дерби" гувоҳига айландик: Шаҳрам Аҳадов Обидхон Нўъмоновдан устун келди ва бронза медалига сазовор бўлди. 

-70 кг вазнли ҳамюртимиз Ширинжон Йўлдошева бронза учун кечган баҳсда Хитой Тайпейи вакиласи Ю Жунг Лиаога имкониятни бой берди ва мусобақани 5-ўринда тугатди. 

-70 кг вазн тоифасида Хуршида Раззоқбердиева финалгача етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда япониялик Рин Маедага имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳибасига айланди.

-81 кг вазнли Мусо Собиров бронза учун баҳсда БАА шарафини ҳимоя қилаётган Гажимурад Омаровга ютқазди - 5-ўрин.

-81 кг вазн тоифасида Арслонбек Тожиев финалга қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда IJF номидан баҳсларда қатнашаётган Тимур Арбузовга мағлуб бўлиб, кумуш медаль билан кифояланди.

Кеча мусобақанинг биринчи кунида полвонларимиз 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритгандилар.

Шу тариқа, икки кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та кумуш ва 5 та бронза медалига эга бўлиб турибдилар. Эртага, 2 март куни мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ўтказилади ва унда оғир вазнли дзюдочилар медаллар учун курашишади. 

Медаллар жамғариш рейтингида дзюдо ватани Япония терма жамоаси пешқадамликни қўлга олган. Ўзбекистон терма жамоаси эса иккинчи ўринга жойлашган. Испания эса учинчи ўринни банд этган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 мар 18:26:20
Samar
Aziz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
IJF байроғи остида қатнашаётган Россиянинг медаллари жадвалга киритилмаган
Ha tushunarli.Rahmat
   
01 мар 19:41:00
Aziz
Samar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oltin medallar umumiy hisobda 5 ta,Kumush medallar esa 8 ta.Qanaqasiga?
IJF байроғи остида қатнашаётган Россиянинг медаллари жадвалга киритилмаган
   
01 мар 19:12:11
Samar
Oltin medallar umumiy hisobda 5 ta,Kumush medallar esa 8 ta.Qanaqasiga?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг