UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Спорт вазирлигига 2025 йил учун давлат бюджетидан 1 134 756 000 000 сўм ажратилади 0 14:14Осиё боксида нималар бўляпти? Қозоғистон Ўзбекистоннинг яна икки медалини олиб қўйиш ҳаракатида 0 13:52Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:28Сергей Богачук иштирокидаги беллашув 2024 йилнинг энг яхши жанги деб топилди 0 13:05"Ҳумо" бугун Атирауда "Бейбарис" меҳмони бўлади 0 12:39Хамзат Чимаевни 2025 йилда кутаётган энг муҳим жанг! 0 12:18Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади 0 11:55"Ҳалигача Тайсон иккинчи жангда Усикни ютди деб ўйлаяпман" - промоутер 0 11:34Крис Кертис ўз лагерида Роман Копиловнинг "шпион"ларини аниқлади 0 11:13Абубакар Нурмагомедов янги лига билан шартнома имзолади 0 10:52"Бунёдкор" терма жамоамизнинг икки футболчиси билан музокара олиб боряпти 0 10:31Халқаро Баҳодирлар ўйинлари федерацияси президенти Тошкентга келди 0 10:10Тайсон Фьюри Пол билан жангдан кейин депрессия ҳолатига тушгани ҳақида гапирди 0 09:49Эдди Хирн Иноуэ ҳақида: "У камарни вакант қолдиради" 0 09:28АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Лестер"ни иродали тарзда мағлуб этди + ВИДЕО 0

09 сен 12:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: «Фьюри - Уайлдер трилогияси яна кечиктирилса, Фьюри WBC камаридан маҳрум қилиниши керак»

Эдди Хирн Диллиан Уайт билан трилогияда камар ҳимояси кечикса, Тайсон Фьюри WBC чемпионлик унвонидан маҳрум қилиниши керак, деб ҳисоблайди.

Фьюри, 2020 йил февралидан бошлаб, Деонтей Уайлдердан WBC жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг камарни ҳимоя қилмаган.

Уайлдер билан трилогия 2020 йилга режалаштирилган эди, аммо у CОVID-19 пандемияси туфайли бир неча бор қолдирилди. Баъзи қонуний муаммолардан сўнг, трилогия июль ойига қолдирилди. Кейинчалик, Фьюрининг CОVID-19 учун топширган тести ижобий натижа берганида жанг яна бир бор ортга сурилди.

Тўқнашув энди 9 октябрь куни Лас-Вегасдаги Т-Моbile аренада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Уайт вақтинчалик WBC чемпиони. Агар Фьюри камардан маҳрум қилинса, Уайт автоматик равишда жаҳон чемпионига айланади.

Аммо Хирнни 25 сентябрь куни мажбурий даъвогар Александр Усик билан жанг қиладиган мижози Энтони Жошуанинг Фьюри - Уайлдер жанги ғолиби билан тўқнаш келиши кўпроқ қизиқтиради. Британиялик промоутер трилогия жанги яна ортга сурилишидан қўрқади.

«Бу жанг бўладими? Биз Амарикадаги анонсни 16 октабрь куни эълон қилмоқчимиз ва бу олти ҳафта давом этади, лекин у Фьюри ва Уайлдер трилогияси каби катта кард эмас», - деди Хирн The Sun нашрига.

"Улар чипталарни сотишмаган ва жанг атрофида ҳеч қандай шов - шув йўқ. Ишончим комилки, агар шундай бўлса, одамларга бу ёқади ва улар томоша қилишади, лекин ҳеч ким Вегасга учмайди. Менимча, иккинчи жангга келганларнинг 75 фоизи Британиядан учиб келганлар эди ва ҳозир оддий мухлислар буни қила олмайди. Мен бу учрашувнинг бўлишини 100 фоиз хоҳлайман. Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман, шунинг учун биз Энтони Жошуанинг мутлақ чемпионлик учун жангини ўтказишга ҳаракат қиламиз. Агар бундай бўлмаса, WBC ниҳоят Фьюрини танаффусга қўйиши керак. Фьюри 2020 йил февралидан буён бокс тушмаган ва агар у октябрь ойида жанг қилмаса, бу камар охирги марта ҳимояланганига деярли икки йил бўлади. Диллиан Уайт вақтинчалик чемпион сифатида имкониятга лойиқ эди”, - деди Эдди Хирн.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг