30 апр 19:25
Янгиликлар
Эдди Хирн: "Жошуа Усикка қарши тажовузкор ва ақлли бокс кўрсатиши керак"
Хирннинг сўзларига кўра, Жошуа ўзининг биринчи жангидаёқ йўл қўйган хатосини англаб етган ва чемпионлик камарларини қайтариб олиш учун барча имконияти бор.
"Жошуа биринчи тўқнашувда қилган хатоларини бошқа такрорламайди. Энтони бу жангга нотўғри ёндашганини билади.
Биз Диллиан Уайтга масофани қисқартириши ва шунга ўхшаш нарсаларни айтгандик. Энтонига ҳам шундай қилиши кераклигини ўргатдик. Аммо, рақиб бунга йўл бермаслиги мумкин" — деди Эдди Хирн.
Хирннинг таъкидлашича, Жошуа ғалаба қозониш учун ўз услубини ўзгартириши керак эди.
"Жошуа ўз услубини ўзгартириши, тажовузкор ва ақлли бокс кўрсатиши керак. Менимча, у буни уддалай олади. Жошуа бу жангда ғалаба қозонишига чин дилдан ишонаман. Унинг ўзи ҳам бунга ишонади ва биз бу жангни интиқлик билан кутяпмиз", — дея қўшимча қилди Хирн.
Эслатиб ўтамиз, илк жангда украиналик боксчи Жошуани очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, чемпионлик камарларига эга чиққанди. Реванш жанги июль ойида Саудия Арабистони ёки АҚШда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Фикрлар