UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0

18 мар 12:41
Янгиликлар

Дзюдо

Екатеринбург “Катта Дубулға”. Мезбонлар биринчи бўлишди!

Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли мусобақа ўз якунига етди.

Соврин жамғармаси 154 000 АҚШ долларини ташкил қилган мусобақада сайёрамизнинг 5та қитъаси 48 давлатидан жами 403 нафар (233 эркак, 170 аёл) дзюдочи иштирок этди. Мамлакатимиз шарафини эса 12 нафар ҳамюртимиз ҳимоя қилди. 

Мусобақа медаллари ҳамда Токио Олимпиадасига муҳим рейтинг очколари ўйналган турнирда Россия терма жамоаси норасмий умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мезбонлар 3та олтин, 2та кумуш, 4та бронза медалини қўлга киритишди. Улар ҳисобида яна 5та олтинчи, 7та еттинчи ўрин ҳам бор. 

Иккита олтин, битта кумуш, иккита бронза медалига эга чиққан Исроил терма жамоаси иккинчи ўринни банд этди. Иккита олтин ва битта кумуш медалига сазовор бўлган франциялик дзюдочилар эса кучли учликка якун ясашди. 

Япония, Бразилия, Канада, Голландия, Мўғулистон, Аргентина ва Швеция терма жамоалари дзюдочилари Екатеринбург татамиларида битта олтин медални қўлга киритишди. Жами 22та терма жамоага мусобақанинг камида битта бронза медали насиб этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг