17 июн 12:03
Янгиликлар
Теннис
Элисон Риске стала Libema Open турнири ғолибаси
Голландиянинг Хертогенбос шаҳрида теннис бўйича нуфузли WTA турнири якунланди.
Libema Open турнирининг ҳал қилувчи финал учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди. Дунёнинг тўртинчи ракеткаси голландиялик Кики Бертенс ўз ватандошлари кўз ўнгида рейтингнинг 61-поғонасидан жой олган америкалик Элисон Рискега ютқазиб қўйди.
Риске кучли рақибасини 2 соату 19 дақиқа давом этган учрашув сўнггида 0/6, 7/6(3), 7/5 ҳисобида таслим этди. Кики иродали ғалаба ва муваффақиятли иштирок сабаб 34 677 евро мукофот пули ҳамда 280 рейтинг очкосини қўлга киритди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар