20 мар 11:35
Янгиликлар
Емельяненко ислом динини қабул қилганми? Жавобни унинг ўзи берди
Матбуотнинг бу ҳақда ёзишига Емельяненконинг Макка ва Мадина шаҳарларига боргани, исмини Абубакарга ўзгартиргани, кабапўшни совға сифатида қабул қилиб олгани сабаб бўлганди.
"Нега динни ўзгартирганим ҳақидаги хабарларга вақтида жавоб бермадим? Чунки сиз журналистлар бу ишни қилишингизни кутдим. Лекин раҳбарларингиз сизни шундай ёзишга мажбур қилишди. Қандай қарор қабул қилсам ҳам, бунга ўзим келаман. Битта нашр "Емельяненко исломни қабул қилди" деб хабар берди, қолганлар кўчиришди. Мен исломни қабул қилмаганман. Лекин ичкиликдан қутулишимда беминнат ёрдам берган мусулмон дўстларимдан миннатдорман", — деди Емельяненко ўзининг Telegram‑каналида.
Эслатиб ўтамиз, Александр Емельяненко навбатдаги жангини 12 апрель куни Ural FC 7 турнирининг марказий жангида ҳамюрти Вячеслав Дацик билан тўқнаш келади. Бу Емельяненко учун реванш мақомидаги жанг бўлади. Уларнинг илк жангида Дацик номдор рақибини 13-сониядаёқ нокаутга учратганди.
Фикрлар