09 дек 07:32
Янгиликлар
Энг кўпи чемпионда! UFC 310 турнири жангчиларининг қанча пул ишлаб олгани маълум
Оқшомнинг марказий жангида Лиганинг ўта енгил вазн тоифасидаги бразилиялик чемпиони Александр Пантожа япониялик дебютант Кай Асакура билан тўқнаш келди ва иккинчи раунддаёқ сабмишен орқали ғалаба қозонди. Айнан у турнирнинг энг катта гонорарига эга чиқди. Пантожа 3 млн 442 минг долларни қўлга киритди.
Co main-event жангида ғалаба қозонган қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов бу борада учинчи бўлди. Чемпионлик жангида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Раҳмоновнинг гонорари 1 млн 155 минг долларни ташкил этган.
Мусобақа иштирокчиларининг турнирда қанча гонорарга эга бўлгани очиқланди:
Александр Пантожа — 3 млн 442 минг (доллар)
Кай Асакура — 1 млн 632 минг
Шавкат Раҳмонов — 1 млн 155 минг
Иан Гарри — 1 млн 056 минг
Висенте Люке — 471 минг
Крис Уайдман — 421 минг
Клэй Гуида — 371 минг
Майкл Кьеза — 366 минг
Доминик Рейес — 361 минг
Сирил Ган — 360 минг
Александр Волков — 311 минг
Мовсар Евлоев — 176 минг
Алжемейн Стерлинг — 320 минг.
Фикрлар