03 июн 10:22
Янгиликлар
Энг кўпи Махачевда, қолганларда қанча? UFC 302 турнири иштирокчиларининг гонорарлари маълум!
Турнирда жанг қилган баъзи иштирокчиларнинг гонорарлари маълум бўлди. Унга кўра, оқшомнинг энг катта гонорарини Ислам Махачев қўлга киритган. Россиялик чемпион кечаги жангидан 1 миллион 842 минг АҚШ доллари ишлаб олган. Махачев шунингдек, 100 000 доллар бонусга ҳам эга чиқди.
Исламга ютқазган Дастин Порье эса 1 миллион 282 минг долларга эга бўлди. Бу сумма ҳали яна ошиши ҳам мумкин. Трансляциялар тушуми ва рекламалардан келадиган улуш сабаб кафолатланган гонорарлар суммаси ошиш эҳтимоли юқори.
Жангчиларнинг кафолатланган гонорарлари:
Ислам Махачев - 1 млн 842 минг $
Дастин Порье - 1 млн 282 минг $
Шон Стрикленд - 621 минг $
Пауло Коста - 506 минг $
Кевин Холланд - 371 минг $
Жаилтон Алмейда - 206 минг $
Грант Доусон - 186 минг $
Нико Прайс - 160 минг $.
Бундан ташқари, уч нафар жангчи бонус ҳам қўлга киритди: кечанинг энг яхши чиқиши - Ислам Махачев, Кевин Холланд. Кечанинг энг яхши жанги - Ислам Махачев - Дастин Порье.
Фикрлар