UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0

24 окт 17:09
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика. Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Теглар :  Енгил атлетика
Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 400 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.

Чемпионатнинг узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакраш баҳсларида Роксана Худоёрова ҳамда Надия Дўсанова хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритди. Мазкур йўналишларда эркаклар ўртасида Никита Логинов, Иван Денисов ва Дмитрий Мильситов олтин медалга сазовор бўлди.

Найза, ядро, диск ва босқон улоқтириш бўйича Наргиза Қўчқорова, Ольга Глуховкина, Светлана Прошкина, Анастасия Асланиду, Бобур Шокиржонов, Григорий Камуля, Иван Маркелов ва Жалолхон Тиллаволдихўжаевга тенг келадиган топилмади.

100, 110 ва 400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда Эргаш Нормуродов, Мурод Муҳаммадрасулов, Александра Юркевская ва Наталья Асанова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

10 километрга спортча юриш бўйича Диана Яфасова ҳамда Шоҳрух Саломов маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, ушбу масофага югуришда Роман Штукан ва Екатерина Тунгускова ғолиб деб топилди.

Шунингдек, турли масофаларга югуриш баҳсларида Жалолиддин Ҳамроқулов, Анваржон Саримсоқов, Сардор Бахтиёров, Сиёвуш Маҳмудов, Мирсаид Бухоров, Сабина Шириева, Фарида Солиева, Карина Абдуллаева, Сабина Талачева, Муаттар Баратова барча рақибларини ортда қолдириб, ғолибликни қўлга киритди.

Хотин-қизлар ўртасидаги еттикураш баҳсларида Вероника Шетинина, эркаклар ўртасидаги ўн курашда Азиз Саиджонов биринчи ўринни эгаллади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг