UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0

15 фев 11:19
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика. Ўзбекистон чемпионати бошланди

Теглар :  Енгил атлетика
Кеча Олимпия захиралари коллежи манежида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати старт олди.

Мусобақанинг биринчи кунида бир қатор йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди. Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига маълум қилишича, совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди.

60 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича эркаклар ўртасида Эргаш Нормуродов 8,39 сония натижа кўрсатиб биринчи бўлди. Иккинчи ўринни Анвар Сафаров (8,55) қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин Орзимурод Тугалов (8,64)га насиб қилди.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда эса Наталья Асанова (9,04) рақибларидан тезроқ ҳаракат қилиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Александра Юркевсая (9,05) ва Валерия Удалова (9,16) эгаллади.

60 метрга югуриш бўйича ўтган баҳсларда совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: Жалолиддин Ҳамроқулов (6,98), Олим Ларёв (7,09), Отабек Абдуғаффоров (7,10). Аёллар ўртасида эса Нигина Шарипова (7,73) мамлакат чемпионига айланди. Ундан кейинги ўринларни Сабина Шириева (7,90) ва Диана Аглиулина (8,01) эгаллади.

Аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида Роксана Худоярова 5,81 метр натижа кўрсатиб, олтин медаль соҳибига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Екатерина Воронина (5,60 м) ва Ольга Цмейрек (5,40м) банд этди.

400 метрга югуриш бўйича Комила Мирсолиевага (59,18) тенг келадиган рақиб топилмади. Кумуш ва бронза медаллари Эльмира Газизова (1:00,46) ҳамда Сабина Умарова (1:00,77)лар эгаллади.

1500 метрга югуриш баҳсларида Мирсаид Бухоров 4:10,87 натижа билан билан олтин медаль соҳибига айланди. Аёллар ўртасида Сабина Талачёва (4:44,79) барча рақибларини ортда қолдира олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг