UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

20 апр 12:34
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатидан қайтишди

Хабарингиз бор, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри бир ҳафта давомида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.

Мусобақанинг охирги икки куни эркин кураш мусобақаси ўтказилиб, унда Олимжон Ҳикматов ва Абдурауф Бозорбоев мураббийлигидаги эркин курашчиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида Эрон, Ҳиндистон ва Қозоғистон терма жамоаларидан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Ҳозиргина эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Олмаота шаҳридан юртимизга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида курашчиларимизни Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари кутиб олишди.     

Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг асосан иккинчи таркиби иштирок этди. Жамоамизга Осиё чемпионатидаги ягона олтин медални 61 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Жаҳонгирмирзо Туробов тақдим этди. Сирожиддин Ҳасанов (70 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Ихтиёр Наврўзов (74 кг) ва Нодиржон Сафаров (57 кг) Осиё чемпионатининг бронза медалига эга чиқишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг