UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик 12 та баланд трубалик стадион қуради + ФОТО 0 09:07VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 93 тага етди. Эрон билан "тилла" тафовути 4 тани ташкил қилмоқда (Тўлиқ жадвал) 0 08:46FIDE Жамоавий жаҳон чемпионатининг 1/4 финалига чиқдик 0 08:25Дэвис Кубоги. Испания 1/2 финалда! 0 08:04Миржалол Қосимов жамоасининг жорий мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди? 0 07:43Риёд-2025: Кечаги муросасиз беллашувларда 11 та медаль қўлга киритдик + ФОТО 0 07:22Махачев Маддаленага мураббийини истеъфога чиқариш маслаҳатини берди 0 07:01Бангкок Гран-присининг илк кунида уч таэквондочимиз иштирок этади 0 23:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида 11 та медаль! 0 20:33"Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди 0 20:12VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Эркин курашчиларимиз делегациямизга яна иккита медаль тақдим этишди 0 19:21Мария Тимофеева Люксембург турнирида 1/4 финалга чиқди 0 18:44ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-оффга қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор 0 18:23Дзюдочиларимиз Белградда ўтказиладиган Чемпионлар Лигасига йўл олишди 0 18:02Уч нафар боксчимиз Россиядаги проф бокс оқшомида жанг қилади 0

19 авг 08:47
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади

Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Дунё биринчилигининг эркин кураш бўйича иккинчи кунги баҳсларида терма жамоамизнинг икки нафар вакили медаллар йўлида курашга киришди. Икки карра Осиё чемпиони Шерзод Поёнов учун кун омадли якунланди. 92 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган курашчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Поёнов илк даврада грециялик Григориос Саридисни 12-1, 1/8 финалда япониялик Сорато Каназавани 16-6, 1/4 финалда канадалик Сингҳ Гревални 10-3, 1/2 финалда эса россиялик Гаджимурад Гаджибатировни 4-1 (туше) ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун у жаҳон чемпионлиги учун қозоғистонлик Камил Куруглиевга қарши гиламга чиқади. Бу икки қардош курашчи ўтган йилги Осиё чемпионати финалида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Поёнов рақибини 4-2 ҳиобида доғда қолдирганди. Медаллар учун финал блок беллашувлари бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.  

-65 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Санжарбек Рустамбековда ҳам жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритиш имконияти бор. У ўтиш босқичида арманистонлик Арман Мусикянга қарши баҳс олиб боради. Рустамбеков кеча 1/4 финалда Рейжи Учидага ютқазиб қўйганди. Япониялик курашчи финалга йўл олгани боис, Санжарбекда бронза учун имконият юзага келди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг