UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Тошкент туманида "Keles Open" халқаро мусобақаси ўтказилди 0 19:31ОАВ ходимлари орасидан мерганлар аниқланди 0 19:10Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин 0 18:49WTA рейтингидаги 6 нафар теннис маликамиздан фақат бири кўтарилди 0 18:28Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди 0 18:07Турки Ал аш-Шайх энди футболга ҳам сармоя киритмоқчи, у Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда 0 17:46Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда 0 17:25Нурсултон Рўзибоевнинг жанги қайси вазнда ўтказилади? 0 17:04Кирсти Ковентри расман ХОҚ президенти лавозимига киришди 0 16:43Билол Муҳаммад: "Махачев Маддаленани кураши орқали енгиши мумкин" 0 16:22"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда + ФОТО 0 16:01ATP рейтинги. Медведев Топ-10`га қайтди, икки етакчимиз кўтарилди, қолганларда "минус" 0 15:40"Olympic" спорт клуби томонидан кураш бўйича очиқ чемпионат ташкил этилди 0 15:19UzChess Cup. Бешинчи тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг 0 14:58"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади 0

04 июл 09:07
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Етти карра Олимпия ўйинлари чемпиони ЖЧ-2023 саралашидан ҳам ўта олмади

Икки йил олдин Олимпиадада 3 та олтин медални қўлга киритган америкалик сузувчи Кейлеб Дрессел муваффақиятсизликка учради.

У шу йили Фукуокада сув спорт турлари бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралашидан ҳам ўта олмади. У Индианаполисда ўтган АҚШ чемпионатининг эркин сузиш баҳсларида 22-ўринни эгаллади. Бу эса унга фақат C финалида старт олишигагина имконият берди, холос.

Бунга қадар 26 ёшли Дрессел Токиода чемпион бўлган икки йўналиши доирасида чемпионатда совриндорлар қаторидан ўрин ололмаганди. 100 метрга баттерфляй усулида сузишда 5-ўринни олган бўлса, 100 метрга эркин усулда сузишда эса ҳатто финалга ҳам чиқа олмаганди. 

Шунингдек, у чемпионатда Олимпия ўйинлари дастурига кирмайдиган 50 метрга баттерфляй услубида сузишда 3-ўринга эга чиқди. Америкалик ҳисобида шахсий тоифадаги медаллардан ташқари, Рио-де-Жанейро ва Токиода эстафетада қўлга киритган иккита олтин медали ҳам бор.

2017 йили Будапештда ўтган жаҳон чемпионатида Дрессел иккита олтин медални қўлга киритган ва кейинчалик 100 метрга эркин усулга сузиш мусобақаларидан кейин соғлиғидаги муаммолар сабаб турнирдан ғалати тарзда четлаштирилганди.

Бу йил бошлангунига қадар у жамият эътиборидан деярли йўқолиб қолди ва Флоридадаги таълимини ҳам бошламади. Дрессел май ойида Атлантадаги кичик турнирда қатнашиб, фаолиятини қайта бошлаганди. ЖЧ-2022даги иштирокдан сўнг мамлакат чемпионати у учун илк йирик турнир бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг