UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0 09:52Одилхон ва Камил Каратэ трилогиясининг янги санаси эълон қилинди 0 09:05ФИФА президенти терма жамоамизга омад тилади 0 01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0

12 сен 11:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаров 20 октябрь куни Лас-Вегасда жанг қилади

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказади.

Ушбу жанг 20 октябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Чарм қўлқоп устамизга асли келиб чиқиши мексикалик, лекин АҚШ шарафини ҳимоя қилиб келаётган боксчи Вилберт Лопез рақиблик қилади. 

Йигирма уч ёшли Лопез профессионал боксдаги фаолиятини 2013 йилнинг 17 май куни бошлаган. Шу кунгача 32та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23тасида ғалаба қозонган. Ўн бешта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган. Тўққизта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган, биттаси нокаут билан. Вилберт чапақай боксчи ҳисобланади. Бу йил ҳисобидан 3та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. 

Фазлиддин Ғоибназаров эса 5та жангнинг барчасида ғалабага эришган. У ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангини 15 июль куни америкалик Кевин Жонсонга қарши ўтказиб, рақибини 78:74 ҳисобида мағлуб этган эди. Бу билан Фазлиддин рақибига фаолиятидаги илк мағлубиятини тақдим этганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 сен 19:37:08
ufcking5
OMAD
   
12 сен 17:28:55
tohir
Нимаси жиддий буни
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг